Эстония

From Vikipediya
Jump to: navigation, search
Эстония Республикаси
Ээсти Вабариик
Эстония давлат байроғи   Эстония давлат герби
Байроқ Герб
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: Му исамаа, му õнн жа рõõм
(Мй Нативе Ланд, Мй Приде анд Жой)
Эстония Харитаси
Пойтахт Таллинн
Расмий тил(лар) Эстон
Ҳукумат Парламентлик Республика
 •  Президент   Тоомас Ҳенрик Илвес
 •  Бош Вазир   Андрус Ансип
Мустақиллик  
 •  Россиядан   24 феврал 1918
 •  Остланддан   17 сентабр 1944
 •  Совет Иттифог`идан   20 август 1991
Майдон  
 • Бутун 45,226 км² (133-)
 • Сув (%)
Аҳоли  
 • 2002 рўйхат 1,332,893 (152- ўрин)
 • Зичлик 29/км²
ЯИМ (ХҚТ) 2005- йил рўйхати
 • Бутун АҚШ$21,920 мил. (109-)
 • Жон бошига АҚШ$16,445
Пул бирлиги эуро (EUR)
Вақт Минтақаси (УТC)
 • Ёз (ДСТ)
Қисқартма ЭН
Интернет домен .ээ
Телефон префикси +372


Эстония, Эстония Республикаси — Шарқий Европада, Болтиқ денгизи бўйидаги давлат. Майд. 45,2 минг км². Аҳолиси 1,408 млн. киши (2003). Пойтахти — Таллин шаҳри Маъмурий жиҳатдан 15 уездга бўлинади.

Давлат тузуми[edit]

Э. — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1992 йил 3 июлда кучга кирган. Давлат бошлиғи — президент (2001 йилдан Арнолд Рюйтел), у Давлат кенгаши томонидан яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Кетмакет икки муддатга сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент — Давлат кенгаши (Рийгикогу), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати[edit]

Э. ҳудуди Шарқий Европа текислигининг шим.ғарбий қисмида жойлашган. Э. қирғоқ чизиғининг уз. 3780 км. Қирғоқлари, айниқса, ғарбий ва шим.ғарби кўп парчаланган, қўлтиқ ва қўлтиқчалар кўп. Э. ҳудудида 1500 дан ортиқ орол ва оролча бор. Ер юзасининг катта қисми пасттекислик (ўртача бал. 50 м). Ғарбий қисми ва Ғарбий Эстония архипелаги ороллари ҳамда шарқий чеккаси (Чуд кўли соҳили)нинг аксарият қисми пасттекислик (энг йириги торфли ботқоқликлардан иборат Ғарбий Эстония пасттекислигидир). Э.нинг шим. ва марказий қисми бал. 160 м гача бўлган тўлқинсимон текислик. Вирцъярв қўлидан жан.шарқда Э. ҳудудининг энг баланд қисми — Хааня (бал. 318 м), Отепя қирлари, улардан ғарбда Сакала қири бор. Шим. ва марказий қисмида морена ётқизиғи бор. Асосий қазилма бойликлари: ёнувчи сланец, фосфорит, қурилиш материаллари, торф, сапропел, шифобахш балчиқлар. Иклими денгиз икдимидан континенталликка ўтувчи оралиқ иқлим, шарқи ва жан.шарқида континенталлик ортиб боради. Таллинда февралнинг ўртача т-раси — 5,5°, июлники 16,6°. Ииллик ёғин 600–700 мм; энг кўп ёғин жан.шарқда ёғади. Э.да сув тармоқлари зич; 420 дарё бор. Барча дарёларнинг умумий уз. 31,2 минг км. Энг йириклари: Пярну, Эмайиги, Нарва, Казари. Э. кўл ва сув омборлари майдони бўйича Болтиқ бўйи давлатлари орасида 1 ўринда туради; умумий майд. 2130 км²дан ортиқ 1000 дан зиёд кўл ва сув омборлари бор. Энг йирик кўллари: ЧудПсков, Виртъсярв. Нарва сув омбори бор. Тупроқдари, асосан, чимлиподзол, чимли карбонатли, ботқоқлашган ва ботқоқ тупроқлар. Э. аралаш ўрмонлар зонасида жойлашган. Ҳудудининг 40% ўрмон; унинг 2/3 қисми игна баргли дарахтлар (қарағай, қорақарағай). Шим.ғарбий қисми ва оролларда кенг ўтлоқлар бор. Ҳайвонот дунёси хилмахил: сут эмизувчилардан лос, елик, қобон, малла қуён, оқ қуён, бўри, тулки; қушлардан қур, каклик, карқур, булдуруқ, иволга ва бошқалар яшайди. Денгиз соҳилида учиб ўтадиган қушлар (ғоз, ўрдак, оққуш, гагара) қўп. Денгизнинг соҳилга яқин сувлари овланадиган балиқ турларига бой. Э. ҳудудида Вийдумяэ, Вилсанди, Мацалу, Нигула қўриқхоналари, Лахемаас миллий боғи бор.

Аҳолиси[edit]

Асосий аҳолиси эсшонлар; шунингдек, рус, украин, белорус, фин ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тил — эстон тили. Диндорларнинг аксарияти лютеранлар ва православлар. Шаҳар аҳолиси 71,5%. Йирик шаҳарлари: Таллин, Тарту, Нарва.

Тарихи[edit]

Мил.ав. 3-минг йилликда Э. ҳудудида финугор қабилалари яшаган. Мил. ав. 2-минг йиллик ўрталарида жездан, 1-минг йиллик ўрталарида эса темирдан асбоблар ишланган. Шу даврга келиб болтиқ бўйи фин қабилалари (эстлар ва ливлар)нинг уюшуви бошланди. 2-минг йиллик бошида савдо марказлари, гаванлар [Таллин, Тарту (Юрев)] пайдо бўлди. қадимий қабилаларнинг ҳудудий уюшмаси ва уларнинг иттифоқи вужудга келди. Эстон элати шакллана бошлади. 1030—61 йилларда Э.нинг жан.шарқий қисми Киев Русига қарам бўлди. 13-асрдан бошлаб немислар, кейинчалик данияликлар агрессияси натижасида Э.да давлат шаклланиши жараёни тўхтаб қолди. 13-асрнинг 2-ярми — 16-асрнинг ўрталарида немис салибчилари томонидан босиб олинган Э. ҳудуди Ливониянинг бир қисми бўлиб қолди. 1558 йил январда Россия Ливон урушиии бошлади. Рус қўшинларидан енгилган Ливон ордени тарқалиб кетди. 1572—77 йилларда Россия Э.нинг барча қисмини (Таллин ва ороллардан ташқари) босиб олди, аммо Реч Посполита ва Швеция қўшинларининғ қарши ҳужуми (1580— 81) натижасида Шим. Эстония (Эстляндия) Швецияга, Жанубий Эстония Реч Посполитага ўтди, Сааремаа о. Данияда қолди. Швеция билан Реч Посполита ўртасидаги урушлар (1600— 11, 1617—29) натижасида 1625 йилга келиб Швеция Э.нинг барча материк қисмини босиб олди. 1645 йил Сааремаа о. ҳам Швецияга ўтди. 1656—58 йилларда Россия — Швеция урушлари оқибатида Шарқий Э. Россияга қўшиб олинди, аммо 1661 йил урушдан аввалги чегара қайта тикланди. Швецияга қарашли Болтиқ бўйи Эстляндия (Шим. Эстония) ва Лифляндия (Жанубий Эстония ва Шим. Латвия) губернияларига бўлинди. Шимолий уруш (1700—21) натижасида Э.нинг барча қисми Россияга қўшиб олинди. Бу 1721 йилги Ништадт сулҳ шартномаси билан расман тасдиқланди. 1917 йил апр.да эстон ерлари мухторият мақомидаги алоҳида провинсия қилиб ажратилди. 1917 йил октябр охирида шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918 йил 24 февралда Э. мустақиллиги эълон қилинди. 1918 йил 29 ноябрдан 1919 йил 5 июнгача Эстония совет республикаси (Эстляндия меҳнат коммунаси номида) мавжуд бўлди. 1919 йил 19 майда Таъсис мажлиси Эстония республикаси тузилганлигини эълон қилди; 1934 йил мартда давлат тўнтариши амалга оширилди ва диктатура ўрнатилди, парламент тарқатиб юборилди. 1935 йил барча сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди. 1940 йил июлда Э. ҳудудига совет қўшинлари киритидди. 1940 йил 21 июлда Эстония ССР тузилди. 1940 йил 6 авг .да СССР таркибига қўшиб олинди ва эстонларнинг бир қисми депортация қилинди. 1941 йил дек.дан немисфашист қўшинлари томонидан босиб олинди; 1944 йил озод қилинди. 1988 йил 1—2 дек. да Эстония халқ фронти тузидди; у ўз олдига Э. мустақиллигини тиклаш вазифасини қўйди. 1990 йил 8 майда Эстония ССР Олий Кенгаши Эстония Республикасини эълон қилди. 1991 йил 20 авг .да Э. Олий Кенгаши Э. Республикасининг миллий мустақиллиги тўғрисида қарор қабул қилди. Э. 1991 йилдан БМТ аъзоси. 1992 йил 20 февралда ЎзР суверенитетини тан олган ва 1994 йил 10 октябрда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 24 феврал — Мустақиллик куни (1918).

Асосий сиёсий партия ва бирлашмалари, касаба уюшмалари. "Республика" партияси, 2001 йил дек.да тузилган; Э. бирлашган халқ партияси, 1994 йил ташкил этилган; Ислоҳотлар партияси, 1994 йил асос солинган; Мўътадиллар партияси, 1996 йил тузилган; Ватан иттифоқи, 1995 йил ташкил этилган; Э. сентристлар партияси, 1992 йил асос солинган; Э. халқ иттифоқи, 2000 йил тузилган. Э. касаба утошмалари марказий иттифоқи, 1989 йил дек.да ташкил этилган.

Хўжалиги[edit]

Э. — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноат 24,3%, қ.х. 6,2%, хизмат кўрсатиш тармоғи 69,5% ни ташкил этади. Иқтисодиётда сланец ва фосфорит қазиб олиш муҳим ўрин тутади.

Саноати маҳаллий табиий ресурслар, биринчи навбатда фойдали қазилмалар ҳамда ўрмон ва денгиз бойликлари, қ.х. хом ашёсидан фойдаланиш асосида ривожланмоқда. Сланец қазиб олиш ва уни қайта ишлаш, машинасозлик ва металлсозлик (электротехника, радиотехника, приборсозлик ва кема таъмирлаш), кимё (минерал ўғит, олтингугурт кислотаси, ювувчи воситалар ишлаб чиқариш), ёғочсозлик, мебел, селлюлозақоғоз, енгил (тўқимачилик ва бошқалар) ва озиқовқат (гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш) саноатнинг етакчи тармоқларидир. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 9,2 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади.

Қишлоқ хўжалиги гўшт-сут чорвачилиги (қорамол, қўй, чўчқа боқилади) ва тузланган ҳамда дудланган чўчқа гўшти етиштиришга ихтисослаштирилган. Деҳқончиликда донли (42,2%; буғдой, арпа, жавдар) ва емхашак экинлар, картошка, сабзавот экилади. Паррандачилик, мўйнали даррандачилик ва асаларичилик ривожланган.

Транспортининг асосий турлари т.й. ва автомобил транспорти. Т.й. узунлиги 1,02 минг км, автомобил йўллари уз. 15 минг км (ҳаммаси қаттиқ қопламали). Асосий денгиз портлари — Таллин, Новоталлинский. Эмайиги дарёсида кема қатнайди. Э. четга электротехника ва радиоэлектроника саноати маҳсулотлари, саноат жиҳозлари, химикатлар, озиқовқат ва истеъмол моллари, ўрмон ва ёғочсозлик саноати маҳсулотлари чиқаради. Четдан нефт ва газ, машинасозлик саноати маҳсулотлари, хом ашё олади. Ташқи савдода Россия, Шарқий ва Ғарбий Европа давлатлари ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — эстон кронаси.

Тиббий хизмати[edit]

Врачлар Тарту ун^ тининг тиббиёт фтида, ўрта тиббиёт ходимлари Таллин, Тарту, КохтлаЯрведаги тиббиёт билим юртларида тайёрланади. Пярну шаҳрида иқлим ва балчиқ, Хаапсулада балчиқ, НарваЙиэсуу ва Курессааре шаҳриларида иқлим курортлари бор. Бундан ташқари, бир қанча санаторий ва дам олиш уйлари мавжуд.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Э. ҳудудида дастлабки мактаблар 13—14-асрларда монастирлар қошида пайдо бўлган. Э.да мажбурий 8 йиллик таълим жорий этилган. Мамлакатдаги 600 га яқин умумий таълим мактаби, 30 дан зиёд ўрта махсус ўқув юртларида 200 мингдан ортиқ ўқувчи, 6 олий ўқув юрти (Тарту университети, Таллин техника унти, Таллин пед. институти, Э. теология инти, Эстония қ.х. академияси, консерватория)да 20 мингдан зиёд талаба таълим олади. И.т. лар Эстония фанлар академияси ин-т ва илмий муассасаларида олиб борилади. Шунингдек, қурилиш, ўрмон хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш, педагогика илмий текшириш институтлари ҳам мавжуд. Э.да 700 га яқин кутубхона бор. Йириклари: Таллиндаги Давлат кутубхонаси, Тарту университети илмий кутубхонаси, Таллиндаги илмийтехника кутубхонаси. 60 га яқин музей мавжуд. Йириклари: Таллиндаги Кардиорг саройи, Пётр 1 уймузейи, Тарихий музей, ўлкашунослик музейи, Тартудаги шаҳар тарихи музейи, университет тарихи музейи, адабиёт музейи, О.Луц уймузейи, Вирудаги Ф.Р.Крейсвалд уймузейи, КохтлаЯрведаги сланец музейи.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Э.да бир қанча газ. ва жур. нашр этилади. Асосийлари: "Култуур я элю" ("Маданият ва ҳаёт", эстон тилидаги ойлик жур, 1858 йилдан), "Маалехт" ("Мамлакат", эстон тилидаги ҳафтанома, 1987 йилдан), "Молодеж Эстонии" ("Эстония ёшлари", рус тилидаги кундалик газ., 1950 йилдан), "Рахва хяял" ("Халқ овози"), эстон тилидаги кундалик газ., 1940 йилдан), "Эстония" (рус тилида ҳафтада 5 марта чиқадиган газ., 1940 йилдан), "Ээсти найни" ("Эстония хотин-қизлари", эстон тилидаги ойлик жур., 1924 йилдан), "Ээсти экспресс" ("Эстония экспресси", эстон тилидаги ҳафтанома, 1989 йилдан). ЭТА, Эстония телеграф агентлиги, 1918 йил ташкил этилган; Болтиқ янгиликлар хизмати, хусусий ахборот агентлиги, 1990 йил тузилган. Э. радиосига 1926 йил, Э. телевидениесига 1955 йил асос солинган.

Адабиёти[edit]

19-аср ўрталаригача эстон халқининг маънавий ҳаёти халқ оғзаки ижодиёти (халқ қўшиқлари, эртак, мақол, матал ва топишмоқлар)да ўз ифодасини топди. Биринчи ёзма ёдгорликлар 16-асрга оид. 17—18-асрларда диний руҳдаги асарлар юзага келди. 18-аср охири — 19аср бошларида дидактик дунёвий адабиёт вужудга келди. Эстон миллий адабиёти 19-аср ўрталарида пайдо бўлди. Маърифатпарвар ёзувчи Ф.Р.Фелман, халқ оғзаки ижоди аоссида "Калевипоэг" достонини яратган Ф.Р.Крейсвалд унинг асосчиларидир. 1860—80 йиллар адабиётида халқ романтизми ва ватанпарварлик лирикаси устунлик қилди, драматик асарлар ва романтик тарихий қиссалар яратилди. 1890-й.ларда танқидий реализм шаклланди. Э.Вилденинг "Аёз мамлакатига" (1896) ва "Темир қўллар" (1898) романлари эстон адабиётида танқидий реализм йўналиши ва роман жанрига асос бўлди.

1900-й.лар бошида пролетар адабиёти ва сиёсий сатира пайдо бўлди (Х.Пегелман, Ю.Лишенбах, Ээссаару Ааду). Ф.Туглас, Г.Суйц каби адиблар неоромантизм вакилларидир. 1919 йилдан кейин эстон адабиётига немис экспрессионизми муҳим таъсир кўрсатди. Насрда реалистик услуб неоромантик, импрессионистик ва символистик шакллардан тобора устун кела бошлади (А.Х.Таммсааре, М.Мецанрук, М.Ундер, О.Луц, Х.Виснапуц, И.Барбарус, А.Гайлит, йилСемпер, А.Якобсон, Ю.Сютисте асарлари). 2-жаҳон уруши йиллари (1939— 45) адабиётга Д.Вааранди, Р.Парве, Э.Мянник ва бошқалар кириб келди. Урушдан кейинги йилларда шоирлар М.Рауд, йилСемпер, Ю.Смулл, ёзувчилар А.Хинт, Р.Сирге, Г.Леберехт, Э.Крустен, драматурглар А.Якобсон, Э. Раннет ва бошқалар самарали ижод қилдилар. 1960— 80 йилларда шоир ва ёзувчиларнинг янги авлоди адабиётга замонавий фалсафияхлоқий масалаларнй олиб кирди. Бу даврда адабиётга Э.Беэкман, Э.Ветемаа, М.Траат, А.Валтон ва бошқалар ёзувчилар кириб келди.

Меъморлиги[edit]

Э. ҳудудидаги қадимий меъморлик иншоотлари мил. ав. 3 ва 2-минг йилликларга тааллуқли. Мил. ав. 1-минг йилликда мустаҳкамланган шаҳарчалар (Асва, Иру, Ридала), мил. 1-минг йиллик бошларида эса қишлоқлар пайдо бўдди. 13-асрдан тош меъморлиги, хусусан, қалъалар (Таллиндаги Вишгород қалъаси, 13—14-асрлар), мустаҳкамланган черковлар (Валяла, 13-аср; Каря, 14-аср) қуриш авж олди. 14-асрдан готика услубида черков, ратушалар барпо этилди. 16-асрнинг 1-ярмида Уйғониш даври йўналишлари ҳам пайдо бўдди. 1640-й.ларда Э. меъморлигига барокко услуби кириб кела бошлади [Нарвадаги ратуша (1670) ва биржа (1704); Таллиндаги Кадриорг саройбоғ мажмуаси (1718—25, меъморлар Н.Микетти, М.Земсов)]. Классицизм услуби даврида жамоат бинолари (Тарту университети биноси, 1803—09, меъмор И.Краузе) ва қўрғонлар қурилди. 19-аср 2-ярми меъморликда эклектизм, 20-аср бошларида модерн (миллий романтик йўналиш билан), функсионализм ёйилди. 1960-й.лардан бошлаб янги турар жой мажмуалари қурилди [Таллиндаги Мустамяэ (1961 йилдан, меъморлар В.Типпел, Л.Петтай ва бошқалар), ВяйкеИйсмяэ (1973 йилдан, меъморлар М.Порт, М. Меэлак ва бошқалар) массивлари]. Қишлоқ қурилиши ривожланди (Янедас сзтехникумининг ўқув корпуси, 1974, меъмор В.Пормейстер; Виру туманидаги "Линда" кзи идораси, 1972, меъмор Т.Рейн), турар жой ва жамоат бинолари барпо этилди [Таллинда "Виру" (1972, меъморлар Х.Сепманн, М.Порт ва бошқалар) ва "Олимпия" (1980, меъморлар Т.Каллас, Р.Керстен ва бошқалар) меҳмонхоналари, Парус спорти маркази (1980, меъморлар Х. Сепманн, П.Янес, Х.Лоовеэр ва бошқалар), Маданият ва спорт саройи (1980 — 81, меъморлар Р.Карп, Р.Алтмяэ ва бошқалар), Тартуда "Ванемуйне" театри (1967—70, меъморлар А.Волберг , П.Тарвас, У.Телпус ва бошқалар)].

Тасвирий санъати[edit]

Эстон халқининг қадимий бадиий ижодиёти, асосан, деҳқонларнинг амалий безак санъатида ўз аксини топди (кулоллик, суяк ва металл буюмлар ясаш, тош ва ёғоч ўимакорлиги, қўлда тўқиш, терига нақш солиш). Готика, Уйғониш даври ва барокко санъати даврида деворий (фрескалар) ҳамда дастгоҳ рассомлиги, шунингдек, тош ва ёғоч ўймакорлиги кенг ёйилди.

19-аср 1-ярмида портрет ва манзара жанрлари, графика ривожланди. 19-аср 60-й.ларидан профессионал санъат тараққий этди. Миллий рассомлик мактабининг асосчиси йилКёлер, ҳайкалтарошлик мактабининг асосчиси А. Вейсенбергдир. 19-аср — 20-аср ўрталарида рассомлар А.Лайкмаа, К. ва П. Рауд, Н.Трийк, ҳайкалтарошлар А. Адамсон ва Я.Коорт ижоди диққатга сазовор. 1920-й.лардаЭ. санъатининг ривожланишида Тартудаги "Паллас" бадиий мактаби катта рол ўйнади. Бу даврда рассомлар А.Ёхани, К.Лийманд, график Х.Мугасто, ҳайкалтарошлар Я.Коорт, Ф.Саннамеэс, В.Меллик ва бошқалар ўз асарларини яратдилар. 1940-й.лардан кейин рассомлар Э.Окас, Э.Киц, Н.Кормашов, Л.Микко, графиклар Г.Рейндорф, Э.Эйнманн, А. Бах, В.Толли, П.Улас, ҳайкалтарошлар А.Старкопф, Э.Роос, А.Каазик, М.Варик самарали ижод қилдилар. Амалий безак санъати усталари М.Адамсон, Э.Адамсонерик, М.Роосма, Л.Эрм, М.Ряэк ва бошқалар ўз ижодлари билан шуҳрат қозондилар.

Мусиқаси[edit]

Эстон халқ қўшиқ (руно)лари, асосан, бир овозли. Чолғу мусиқаси халқ рақслари (полка, рейнлендер ва бошқалар) билан боғланган. Мусиқа чолғулари: варган, турли найлар, волинка, конуссимон каннел, буғсимон било ва 18-асрдан скрипка пайдо бўлди. 19-асрда гармон кенг тарқалди. 1857—61 йилларда миллий қўшиқлар тўла нашр этилди ("Калевипоэг", Ф.Крейсвалд). Профессионал мусиқа дастлаб черков мусиқаси билан бирга ривожланди. 19-асрда биринчи хор ва ҳаваскор пуфлама созлар оркестрлари ташкил этидди. 1869 йилдан анъанага айланиб қолган миллий қўшиқ байрамлари ўтказилади. Хор мусиқаси биринчи профессионал композиторлар (И.Каппел, К.Тюрину, М.Хярма) ижодида ҳам етакчи мусиқа бўлган. Р.Тобиас симфоник ва вокалсимфоник мусиқалар яратди. 20-аср 1-ярмида А.Капп, Х.Эллер, М.Людиг , Э.Оя симфоник ва камер асарлар, М.Саар, К.Креэк ва бошқалар хор мусиқасини яратдилар. Э.Аав, А.Лемба, А.Ведро эстон операси, Э. Тубин эстон балети асосчиларидир. Эстон мусиқа маданияти гуллабяшнаши Э.Капп, Г.Эрнесакс ижоди билан боғлиқ. 1950-й.ларнинг ўрталарида композиторларнинг янги авлоди (Э.Тамберг , В.Тормис, Я.Ряэц, А.Пярт) мусиқанинг мазмундорлигини янги воситалар билан бойитдилар. Ижрочилар ўртасида хонандалар — Т.Куузик, Г.Оц, Х.Крумм, Т.Майсте, И.Кууск, М.Войтес, А.Каал, У.Тауц, дирижёрлар — Н.Ярви, Э.Клас, Р.Мацов, Г.Эрнесакс, О.Оя ва бошқалар, скрипкачилар — В.Алумяэ, Ю.Геррец, пианиночилар — Б. Лукк, К.Рандалу ва бошқалар машҳур. Э.да "Эстония" давлат академик опера ва балет театри (1906 йил ташкил этилган, Таллин), Эстония академик эркаклар хори (1944), филармония, консерватория (1919 йил асос солинган, Таллин), мусиқа билим юртлари (Таллин, Тарту), Давлат симфоник оркестри ишлайди.

Театри[edit]

Дастлабки театр томошалари 16-асрда лотин тилида, 17-асрда немис тилида кўрсатилган. 1665 йил биринчи хусусий театр пайдо бўлди. 1784 йил маҳаллий зиёлилар Таллинда ҳаваскор театр ташкил этдилар. 1870 йил Тартудаги "Ванемуйне", Таллиндаги "Эстония" жамиятлари ҳузурида миллий ҳаваскор театрлар ташкил этилди ва улар 1906 йилдан профессионал театрларга айланди. Бу театрларда мусиқали драма спектакллари, чет эл классиклари, миллий драматурглар асарлари саҳналаштирилди. 1920—30 йиллар Таллинда Драма театри (1916—24), "Тонгги театр" (1920—24), "Драмстудио" (1924 йил ташкил этилган, 1937, йилдан Эстон драма театри, 1952 йилдан драма театри), Ишчи театри (1926— 41), Пярнуда "Эндла" (1911—53, кейинчалик Драма театри), Нарвада Нарва театри (1928—40) ишлади. Кейинги йилларда театр санъати янада тараққий этди. Э.да Давлат қўғирчоқ театри, Давлат академик театри, "Эски шаҳар студияси" (ҳаммаси Таллинда), Тартудаги "Ванемуйне" давлат академик театрининг драматик труппаси, Пярнудаги театр ва бошқалар театрлар фаолият кўрсатади. Театр арбобларидан К.Ирд, К.Карм, А.Лаутер, Ю.Ярвет ва бошқалар машҳур.

Киноси[edit]

Э. ҳудудида дастлабки киносюжетлар франсуз фирмалари томонидан суратга олинди (1908—14). 1914 йил фотограф Я.Пязуке биринчи эстон бадиий филмини яратди. 1920-й.ларда бир қанча хусусий кинофирмалар фаолият кўрсатди. "Ўтмиш кўланкалари" (1924) ва "Румму Юри" (1929) филмлари профессионал равишда суратга олинган дастлабки филмлардир. 1930 йил К. Мярска биринчи марта "Олтин қўнғиз" номли овозли филмни яратди. 2-жаҳон урушидан кейин эстон кинематографчилари "Ленфилм" киностудияси билан биргаликда "Қўрғон ичидаги ҳаёт" (1947) ва "Андрус бахти" (1955) филмларини суратга олдилар (икк&тасининг реж. Г.Раппапорт). Кейинчалик эстон кино усталари "Хавфли бурилишлар" (1961, реж.лар Ю.Кун, К.Кийск), "Ярим кунлик паром" (1968), "Ўлим қадрини мурдалардан сўра" (1977; иккала филмнинг реж. К.Кийск), "Ўрмондаги булоқ" (1973, реж.Л. Лаюс), "Яшаш ва севиш даври" (1976, реж. В.Кяспер), "Нима эксанг ..." (1980, реж. П.Симм) каби филмларни экранга чиқардилар. Кино актёрлари орасида Э.Киви, Э.Кулл, Р.Аллаберт, Т.Карк, Л.Улфсак, О.Эскола ва бошқалар машҳур.

Ўзбекистон — Эстония муносабатлари[edit]

Асосий мақола: Ўзбекистон — Эстония муносабатлари.

Эстониа (Эстониа Республикаси) пойтахти — Таллинн шаҳри. БМТ аъзоси