Гренландия

From Vikipediya
Jump to: navigation, search

Гренландия — Шим. Муз океани ва Атлантика океани оралиғидаги орол, Шим. Американинг шим.-шарқида. Г.— дунёдаги энг катта орол. Майд. 2166,1 минг км2. Данияга карашли. Аҳолиси 56 минг киши (1998), шу жумладан 44,4 минг киши гренландиялик инуитлар (90% аҳоли жан.-ғарбий соҳилда яшайди). Маъмурий маркази — Готхоб (Нук) ш.

Г. асосан Канада қалқонида жойлашади бўлиб, гнейс, кварсит, мармар ва гранитдан тузилган, усти вулканоген чўкинди жинслар билан қопланган. Графит, мармар, мис, темир рудаси, олтин, кумуш, кўмир, қўрғошин, пйх ва уран конлари топилган. Г.да муз қопламининг умумий ҳажми 2,6 млн. км3. Музлик тагининг релефи Г. чеккасидан ўртасига томон пасая боради. Муз қопламининг ўртача қалинлиги 2300 м, энг калин жойи 3400 м. Музнинг устки қатлами силжиб синади ва кўплаб (йилига 13—15 минг) айсберг океанга тарқалади. Соҳилдаги муздан холи ерларнинг эни баъзи жойларда 200—250 км га етади. Шарқий соҳилда музликлар билан қопланган тоғ тизмалари бор. Г. ва бутун Арктиканинг энг баланд нуқтаси — Гунбёрн чўққиси (3700 м) шу ерда. Соҳилда субарктика, арктика ва денгиз иқлими. Орол устидан тез-тез сиклон шамоллари ўтиб туради. Янв.нинг ўртача т-раси жанубда —7°, шим.да —36°, июлники жан.да 10°, шим.да 3°. Ўсимликлар Г.да муздан холи бўлган жойларда учрайди. Тахм. 450 га яқин ўсимлик тури бор. Энг жан.да қайин, четан, олха, тол, шунингдек, ҳар хил ўтлар, 80° ш.к.гача бўлган соҳилда тундра ўсимликлари, шим.да мох ва лишайник ўсади. Ҳайвонлардан соҳилда шимол буғуси, мушкли қўчқорбуқа, оқ айиқ, қутб тулкиси, қутб бўриси, лемминг , қирғоқ яқинидаги сувларда кит, тюлен, морж ва б. яшайди. 170 тур парранда бор. Иқтисодий хаёти оролнинг муздан холи бўлган 15% соҳил бўйи қисмида (342 минг км2) олиб борилади. Меҳнатга яроқли аҳолининг 25% балиқ овлаш билан шуғулланади. Бир йилда 290 минг т атрофида балиқ, тюлен ва б. денгиз ҳайвонлари овланади. Қ. х.да қўйчилик (22 минг бош) ва буғучилик (6 минг бош) ривожланган. Экспортининг 83% ини балиқ маҳсулотлари, импортни озиқ-овқат маҳсулотлари, кенг истеъмол товарлари, машина ва асбоб ускуналар ташкил этади. Ташқи алоқаларни Дания, Япония, Франсия, Буюк Британия ва Швесия билан олиб боради.

Оролни дастлаб исландиялик денгизчи Гунбёрн 875 й.да топган. 982 й.да исландиялик (асли норвегиялик) Эйрик Рауда тадқиқ қилган ва уни Г. ("Яшил ўлка") деб атаган. Орол 1262 й.дан 18-а. бошигача Норвегияга қарашли бўлган, 1721 — 1953 й.ларда Дания мустамлакаси. 1953 й.да Г. Дания ҳудудининг бир қисми деб эълон қилинди. 1979 й. май ойидан бошлаб ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлди.

Адабиётлар[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил