Мақолалар

Хушхабар

Ҳозиргина уйдан хабар келди. Дадамларни аэропортдан кишанланган ҳолда олиб борилган Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат мошинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетган.
Ҳозир уйимизда хурсандчилик! Яқин ораларда дадамларни ўзлари баёнот берадилар, иншааллоҳ.

Бундан кейин нима бўлади ҳозирча маълум эмас, ҳеч қандай тушунтириш беришмаган. Аммо уйда бўлишлари барчамиз учун катта янгилик.

Дадамларни шу кунгача қуллаб-қувватлаган, ҳақиқат қарор топиши учун сидқу дилдан курашган барчангиздан Оллоҳ рози бўлсин. Хоҳ ижтимоий тармоқ бўлсин, хоҳ ундан ташқарида, хоҳ ошкор, хоҳ яширин ёрдам берган барча азизларга Оллоҳнинг раҳмати ёғилсин.

Дуо қилинглар бу хурсандчилигимиз давомли бўлсин!

Файзуллахон Отахонов

nurullohuz.com