Мақолалар

Ёзув бирхиллиги яқинлашишга бир одим

Хабарлардан билдик, Қозоғистон ҳам лотин ёзувига ўтишга қарор қилибди.
Бу қарор яхши-ёмонлиги, тўғри ё хатолиги бошқа масала. Бордию шу иш бошланибдими, кирилга ўтаётгандаги катта хато такрорланмаса бўлди эди.

Совет давлати Туркистоннинг турли шевада гаплашувчи туб аҳолисини ўзаро боғлаб турган минг йиллик араб имлосидан (ўртада лотинга, сўнгра) кирил ёзувига ўтказаётганида нияти миллат тилини атай бир-биридан узоқлаштириш эди. Қадимдан бир ерда бир халқ бўлиб яшаб келган қардошларни бир-биридан айириб ташлаш сиёсатини юритди. Бунинг учун ҳатто шеваларда бир хил қўлланадиган ўртоқ сўзлар учун ҳам бошқа-бошқа ҳарфлар ўйлаб топди. Натижада ниятига деярли етди ҳам.

Аммо бугун бошимизда бизларни айирганлар ҳукмрон эмас. Бизлар ҳарҳолда мустақилмиз, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилашга ҳақлимиз. Бугун турк халқлари бирин-кетин лотинга ўтаётган экан, шу тарихий онда зиёлиларимиз бирлашиб, бизларни қайтадан ўзаро боғлайдиган ечимга қараб юришимиз керак.
Шундай ечимга элтадиган йўллардан бири ёзув бирхиллигидир.
Лотинга асосланган бугунги ўзбек ёзувида камчиликлар кўп. Баҳонада уларни ҳам тузатиб олиш имкони туғилади.
Барча турк зиёлиларини ёзувни бирхиллаштириш, ҳеч бўлмаса бир-бирига яқинлаштириш йўлида бирлашишга, тарихий имкониятни қўлдан бой бермасликка чақираман.

nurullohuz.com