Мақолалар

Буюк ўрнак

23.08.2017

Ҳайит кунги бир воқеани эсладим. Истанбулнинг Кичикчекмача бўлгасида “Mall of Istanbul” номида йирик “Aliş-veriş merkezi” (Савдо маркази) бор. Ичида Оврупада энг катта ёпиқ ўйинхона қурилган. Болаларни ўйнатишга бордик. Ўзимиз ҳам дам олгимиз бор эди, албатта. … ДАВОМИ

Давлат – қонундир

07.08.2017

Давлат бир гуруҳ одамлар йиғиндиси эмас. Давлат ‒ қонундир. Бугунги воқеликда ва бизнинг шароитда жамият ўзаро келишиб қабул қилган Асосий Қонун ва ундан ўсиб чиққан ёрдамчи қонунлар давлат ҳисобланади. Давлатга бўйин суниш ‒ Қонунга итоат … ДАВОМИ

Лаганбардорларга муносабатда Амир Темур ўрнаги

27.07.2017

Амир Темур, бугунги тил билан айтганда, салтанатида ўзига хос сўз эркинлигини жорий этган эди. Ишларини доим маслаҳат билан юритган. Ўзининг фикрига тескари бўлса ҳам жўяли фикр билдирган кишиларни юксак қадрлаган. Лаган кўтарганларни ёмон кўрган. Бир … ДАВОМИ

Дўстликда яхшилик, душманликда ёмонлик бор

22.07.2017

Эскилар: "Ухувватда хайр, хусуматда шарр бор", дейишарди. Бу гапни замонавий тилимизга ўгирсак, бундай бўлади: Дўстликда яхшилик, душманликда ёмонлик бор. Бу яхшилик ва ёмонликлардан бир-иккитасини айтай: Дўст дўстнинг ютуғидан қувонади, камчилигини яширади. Душман, аксинча, камчилигини очади, … ДАВОМИ

Сени бўлиб ташлайдиган «олим»дан қочиб, бирлаштирадиганга бор!

15.07.2017

Бугун кўча-кўйдами, мачитлардами, бозорлару ижтимоий тармоқлардами, қаерга боқманг, ҳамма ерда икки мўмин бир-бирига ғазаб қилаётганини, душман каби бир-бирига нималар деб-нималар қилиб ташлаётганини кўрасиз. Ва ўйлаб қоласиз: ‒ ёки "Албатта, мўминлар (бир-бирлари билан) биродардирлар!" деган оят … ДАВОМИ

Порахўрлик

08.07.2017

Ўсадиган ҳамма нарсанинг илдизи ерда бўлади, аммо порахўрлик ва маддоҳликнинг илдизи тепада бўлади! Талаб катта бўлган маҳсулотнинг бозори чаққон бўлади. Тепаларда порага ва мақтовга талаб катта шекилли, порахўрлик ва маддоҳлик юксалгандан юксалиб боряпти. Бу икки … ДАВОМИ

Хуш келдинг рамазон!

31.05.2017

Ассалому алайкум! Рамазонда кўрсатажак имонимиз, ихлосимиз, ҳимматимиз эвазига Оллоҳ таоло ҳар биримизга, хонадонимизга, Ватанимизга яхшиликлар ато этсин! Болалигимизда биз томонларда куздан ва қишдан чиқарда икки марта "уй кўтариш" бўларди. Кунлик супир-сидир ўз йўлига, йиллик уй … ДАВОМИ

Майса

21.05.2017

Янги униб чиқаётган майсани икки бармоқ орасига олиб хиёл эзғиласангиз, суви чиқиб кетади. Шу қадар кучсиз, шу қадар ҳақир борлиқ у. Аммо ерни тешиб чиқади! Бетўнни ёради! Аспални қўпоради! Ҳолбуки, ер зарангдай қаттиқ, у соч … ДАВОМИ

Ўзга оламлар

16.05.2017

Манзара   Симсиз, антенасиз, тўғридан-тўғри ҳаво орқали гаплашишни илм-фани ўсиб зиминга чиқиб кетган Япония ҳам, Қурия ҳам, Олмония ҳам ҳалигача кашф эта олмаяпти, аммо дунёнинг гадойтопмас бир этагида қолиб кетган бизнинг қишлоқда аллақачон кашф этиб … ДАВОМИ

Ҳурфикрлилик қозонилади

03.05.2017

Ким айтади ҳурфикрлилик осонгина берилади деб? Ҳурфикрлилик қозонилади. Курашларда эришилади. Ўзбек фикр оламида бугун кузатилаётган кучсизгина талотўп дарров бизни гангитиб қўймасин. Салгина лойқаланишдан тушкунликка тушган файзбоғлик бир йигит ҳафсаласи пир бўлиб: “Ўзбекларга сўз эркинлиги бериб … ДАВОМИ

1 2 3 5
nurullohuz.com