«Нефтчи» Игорь Таран билан шартнома имзолади
July 2, 2018, 5:27 p.m. 1449

«Нефтчи» Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб, таркибни кучайтирмоқда.

Аввалроқ, Про-лига вакили «Зомин» хужумчиси Достон Тошматов фарғоналиклар сафига қўшилган эди.

Биринчи даврани «Қўқон-1912» жамоасида ўтказган тажрибали хужумчи Игорь Таран «Нефтчи» жамоаси билан шартнома имзолади. Футболчи бугун «Сўғдиёна»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин. 

Таран мавсумнинг 1-қисмини «Қўқон-1912» клубида ўтказди.