Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон делегацияси Францияда Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллиги муносабати билан ўтадиган маросимларда иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik маълум қилди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Асосий тадбирлар 11 ноябрь куни Парижнинг «Зафарлар аркаси» яқинида бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилик қилади.

Маросимларда 120 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлар, БМТ ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Шу куннинг ўзида Париж тинчлик форуми ўз ишини бошлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар