Ўзбекистонга келтирилган янги «Афросиёб» қайси шаҳарларга қатнов амалга ошириши маълум бўлди

Ўзбекистонга янги келтирилган «Афросиёб» тезюрар поезди Бухоро–Хива йўналишида ҳаракатланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «turi-uzbekistan»

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрига 24 июль куни Испаниянинг Бильбао шаҳридан «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди етиб келган ва 30 июлда тақдимот маросими бўлиб ўтган.

Хабарда айтилишича, аввалги поездлар Тошкентдан Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Қарши шаҳарларига қатнов амалга ошириб келган. Темир йўл электрификацияси якунлангач, янги поезд Бухоро–Хива йўналишида ҳам одам ташийди.

Қайд этилишича, шартнома қиймати 57,5 миллион еврони ташкил қилиб, молиялаштириш Испания компаниялари корпоратив халқаролаштириш жамғармаси томонидан амалга оширилган. Унга кўра, иккита поезддан ташқари, яна тўртта эконом-класс турдаги вагон ва таъмирлаш ускуналари ҳам етказиб берилган.

Таъкидланишича, поезднинг дастлабки икки намунаси 2011 йилда, кейинги иккита ҳаракат тартиби 2017 йилда олиб келинган. «Ўзбекистон темир йўллари» 2019 йил июнь ойида яна икки дона «Talgo-250» русумли поездни сотиб олишини маълум қилган.

Бундан ташқари, 2021 йил сентябрь–октябрь ойларида поезднинг олтинчи ҳаракат таркиби етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Афросиёб»нинг янги ҳаракат таркиби Тошкентга етиб келгани хабар қилинганди. Шунингдек, Россиядан «Афросиёб» тезюрар поездлари учун янги локомотив ва вагонлар Ўзбекистонга юборилгани ва «Афросиёб» тезюрар поездининг яна бир вилоятга қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинган.

Кўлдаги улкан ўрдакча, туман ичида қолган шаҳар, уй билан тўқнашган яхта — бугун суратлари
Жамият23:52 | 1.10.22
Кўлдаги улкан ўрдакча, туман ичида қолган шаҳар, уй билан тўқнашган яхта — бугун суратлари
Еврокомиссия россияликларга берилган визаларни яхшилаб текширишни маслаҳат берди
Жаҳон23:15 | 1.10.22
Еврокомиссия россияликларга берилган визаларни яхшилаб текширишни маслаҳат берди
Ўзбекистонда фаолият юритаётган педагоглар сони қанча?
Жамият22:17 | 1.10.22
Ўзбекистонда фаолият юритаётган педагоглар сони қанча?
«Ўзбекистон билан чегаралар масаласи тинч йўл билан ҳал қилинди» — Акилбек Жапаров
Жамият, Жаҳон21:34 | 1.10.22
«Ўзбекистон билан чегаралар масаласи тинч йўл билан ҳал қилинди» — Акилбек Жапаров
Бугун оқшоми. Кобулдаги портлашни қоралаган Ўзбекистон, президентга суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокат, қудуқдан топилган 4 ёшли боланинг жасади
Жамият, Жаҳон21:00 | 1.10.22
Бугун оқшоми. Кобулдаги портлашни қоралаган Ўзбекистон, президентга суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокат, қудуқдан топилган 4 ёшли боланинг жасади
Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Жамият20:40 | 1.10.22
Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди