UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Ўзбекистон Кубоги. "Зомин" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 17:04Ўзбекистон U-20 термаси Аргентинага йўл олди  5 16:40Зенан Займович – 2014 йилдан буён "Сўғдиёна"да дубль қайд этган илк легионер  1 16:19Чустга футбол қайтадими? Чуст туманида ажойиб футбол мусобақаси бўлиб ўтди  1 16:16ЕЧЛ. Милан дербиси учун тахминий таркиб  5 15:52Дубль қайд этиб, жамоасига иродали ғалаба келтирган ҳужумчи, дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон — Суперлигада 10-тур лауреатлари  5 15:21"Арсенал" ёзги трансферлар учун 200 млн фунтдан ортиқ пул сарфлашга тайёр  3 14:59Асенсио "Реал"да қолмоқчи  1 14:37Конте "Милан"да Пиолини алмаштириши мумкин  4 14:15ОФК U-23 Осиё Кубоги саралашига мезбонлик қиладиган давлатлар номини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор  7 13:59"Барселона" "Атлетико Паранаэнсе" футболчиси учун 45 миллион евро тўлашга тайёр  0 13:37"Манчестер Юнайтед" ҳали Забитцернинг келажаги борасида бир қарорга келмаган  1 13:15"Нефтчи" ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 12:54"Реал" Ҳакимига даъвогар  4 12:31"Uzbek talent". "Бизда "юлдузлик касали" йўқ" – Саидазамат Мирсаидов  0

ОКМК спорт мажмуаси майдони келаси мавсум тўлиқ янгиланади Янгиликлар

ОКМК спорт мажмуаси майдони келаси мавсум тўлиқ янгиланади

АГМК клуби раҳбарияти ОКМК спорт мажмуасининг майдонини янгилаш бўйича тегишли мутахассислар билан иш олиб бормоқда.

АГМК — «Насаф» учрашувини телеэкран орқали томоша қилган кўплаб томошабинларда ОКМК спорт мажмуаси майдони ҳолати ёқмагани, хусусан чим сарғайиб қолгани кўплаб эътирозларни уйғотди.

Клуб раҳбарияти футболга ихтисослашган сайтлардаги мухлислар фикрини ўқиб, майдон ҳолати ҳақидаги турли муносабатларни тўғри қабул қилди. Раҳбарият асл ҳолатни эса мухлисларга тушунтиришни лозим топди.

Биринчидан, бугуноқ келаси мавсум учун ОКМК спорт мажмуаси майдонини тўлиқ янгилаш борасида тегишли мутахассисларни Олмалиққа жалб қилиб, музокаралар ўтказилди.

ОКМК спорт мажмуасининг ҳозирги майдони 2013 йилда ётқизилган ва ҳозиргача Ўзбекистондаги ягона гибрид майдон ҳисобланади. Бугунга кунга қадар ушбу майдон Ўзбекистондаги энг яхши майдонлардан бири бўлган ва жамоага 9 мавсум оптимал ҳолатда хизмат қилди. АГМК жамоаси майдони мавсум стартидан токи кузги мавсумга қадар доим оптимал ҳолатда бўлган. Яъни мартдан сентябрга қадар оптимал шароитдаги майдон чими ям-яшил ҳолатда бўлган. Бироқ охирги мавсумда кузги фаслга келиб Олмалиқдаги иқлим таъсирида майдон чими ажриқ аралаш сарғайиб қолган. Бу жиҳат эса албатта янги мавсумда тўлиқ тўғриланиши кўзда тутилган. Лекин шуни айтиш керакки, гарчи майдон чими рангги сарғайиб қолган бўлсада, бу жиҳат майдон сифатига путур етказмаган. Шу пайтга қадар ҳеч бир жамоа вакиллари ёки мураббийлар Олмалиқдаги майдон бўйича эътироз ёки шикоят қилмагани ҳам бунга тасдиқ бўлиб турибди.

Келаси мавсумдан эътиборан майдон чими буткул янгиланиб, ОКМК спорт мажмуасида юртимиздаги ягона бўлган яна янги гибрид майдон ётқизилади.


ОКМК спорт мажмуаси майдонининг май ойидаги ҳолати



ОКМК спорт мажмуаси майдонининг август ойидаги ҳолати


ОКМК спорт мажмуаси майдонининг сентябрь ойидаги ҳолати

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика